Масан
Appearance
Масан — Жанубий Кореядаги шаҳар. Кёнсан-Намдо провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 422 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Транспорт йўллари тугуни. Чинхеман қўлтиғи (Корея бўғози)даги порт. Кемасозлик, электротехника, ҳарбий, тўқимачилик, озиқовқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаҳар яқинида ГЕС қурилган. Балиқ овланади ва қайта ишланади.[1]
Манбалар[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |